Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 15:04 Чоп этиш версияси

Шунча газ қаерга кетди?

Табиий неъматларнинг ўлчови бор, у ҳам бир кун тугаши тайин.

Бироқ “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси “Карманатумангаз” филиали абонент хизмати етакчи муҳандиси буни тушунмагани кўпчиликка қизиқ туюлади.

Т.Б. 2016 йилнинг 1 февралидан 2017 йил 14 сентябргача 6 миллион 76 минг 265 метр куб табиий газ ким томонидан истеъмол қилинганини аниқламай, негадир қарздорликни ундириш чораларини кўрмайди. Оқибатда, 1 миллиард 495 миллион 368 минг 800 сўмлик нореал қарзлар пайдо бўлади. Ўз навбатида корхона манфаатларига ҳамда давлатга кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлади.

Навоий вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган мазкур текширувлардан сўнг, Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди. 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
11 506