Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.07.2018 13:25 Чоп этиш версияси

Шуманайда брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Шуманайда брикет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида брикет ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши бошланди. 

Ҳудудда бу йўналишда илк бор ташкил қилинаётган корхонада йилига 20 минг тонна брикет ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 

– Цехимиз ишга тушгандан сўнг Қанликўл, Шуманай, Хўжайли туманларининг брикетга бўлган талабини қондирилади, – дейди “Брикет Шоманай” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азамат Аблезов. – Корхонада кунига 70-80 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Брикет саноатидаги асосий хом ашё – кўмирнинг ВР1, ВР2 қумлари Ангрендан олиб келинади. Умумий қиймати 3 миллиард сўм бўлган лойиҳа учун банк кредити ажратилмоқда, шундан ускуналар учун 501 миллион сўм, техника учун 550 миллион сўм, корхонанинг қурилиши учун эса 1 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. 

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда брикетга бўлган талаб йилига 41 минг тоннани ташкил қилади, “Брикет Шоманай” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил қилинган цех шунинг 20 минг тоннасини етказиб беради.

Корхона ишга тушиши билан 12 кишининг доимий бандлиги таъминланади. 

Есимхон Қаноатов, ЎзА
3 905