Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 15:09 Чоп этиш версияси

“ШУДГОРЛАНГАН ЙЎЛ” асфальтланмоқда

“ШУДГОРЛАНГАН ЙЎЛ” асфальтланмоқда
2018 йил 27 апрель куни сайтимизда “ШУДГОРЛАНГАН ЙЎЛ ёхуд сабр қилинг ҳайдовчилар!” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Унда 4Р-47 “Булунғур шаҳри – Ургут шаҳри-М-39” автомобиль йўлининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи 60-80-километридаги ноқулайликлар, йўлнинг таъмирга муҳтожлиги ёзилган эди.

10.JPG

Яқинда ушбу йўлда таъмирлаш ишлари бошланганини эшитиб, яна Ургут томон йўл олдик. 

Бу гал М-39 йўлидан Ургут шаҳри томон мазкур йўлга бурилишимиз билан бутунлай бошқача манзарага гувоҳ бўлдик. Йўл кенгайтирилиб, асфальт ётқизиш, кўча четларида ободонлаштириш ишлари бошланган.

8.JPG

– Мазкур йўлни капитал таъмирлаш учун буюртмачи – республика автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги “Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш дирекцияси” давлат унитар корхонаси томонидан бизнинг корхонамиз бош пудратчи этиб белгиланди, – дейди Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси К.Шарипов. – Ҳозирда бу ерда ўндан ортиқ махсус техника ёрдамида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки босқичда йўлнинг 72-80 километрида асфальтбетон қолдиқларини кесиш ҳамда йўл асосини қуриш ишлари бажарилиб, биринчи қатлам асфальт ётқизилди. Шу билан бирга йўл четига лоток ариқлар ўрнатиш, атрофни ободонлаштириш режалаштирилган. 

6.JPG

Дастур бўйича таъмирлаш ишларини 2018-2019 йилларда тўрт босқичда – 5 километрдан бажариш кўзда тутилган. Бунинг учун 44 миллиард сўм маблағ ажратилган.

5.JPG

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
9 287