Андижон вилоятида карантин шароитида коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирлар ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда тарқалган пандемия туфайли тадбиркорларнинг аксарияти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят тадбиркорларига мурожаат қилиб, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйишлари чақириғи билан чиқди

Андижон вилоятида карантин шароитида коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирлар ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, пандемия туфайли фаолияти тўхтаб қолган ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш борасида ҳам зарур чоралар кўрилмоқда.

Маълумки, айни пайтда вилоятда 28 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтиб, фаолият юритади. Мамлакатимизда тарқалган пандемия туфайли уларнинг аксарияти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги тадбиркорларга мурожаат қилиб, карантин ҳамда инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга амал қилган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйишлари зарурлиги таъкидланди.

– Коронавирус пандемияси бизни анча мураккаб аҳволга солиб қўйди, – деди онлайн мурожаатда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмаслиги керак. Тўғри, халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Бироқ, ишлаб чиқаришни давом эттирмайдиган бўлсак, бутун иқтисодиётимиз издан чиқиб кетиши, эртага бугунгидан-да мураккаб вазиятга тушиб қолишимиз мумкин. Шунинг учун 30-50 нафар ишчи ишлайдиган турли йўналишлардаги цехлар, умуман, барча катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тиклашимиз лозим.

Тадбиркорларимиз коронавирус юқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга риоя этган ҳолда корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриши керак. Иш бошлаган корхоналарда ишчи-хизматчилар саломатлигини назорат қилиш, дезинфекция ишларини ташкил этиш учун шифокор ва мутахассислар бириктириб берилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, вилоят ҳокими тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга, хусусан, кредит олиш, солиқ, кредит тўловлари муддатини узайтириш юзасидан уларга кўмак беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Вилоят ҳокими мурожаатда умумтаълим мактаби, коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, айниқса, ёши улуғ инсонларни уйда қолишга, китоб ўқишга, фойдали иш билан шуғулланишга, умуман, вилоят аҳолисини агар зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликка, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорларга мурожаат қилиб, фаолиятини йўлга қўйишга чақирди