Бугун Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Шуҳрат Ғаниев болалиги ҳамда қизиқишлари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Шуҳрат Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими:

– Марғилонда зиёли оилада туғилиб катта бўлганман. Оилада 7 нафар фарзандмиз. Дадам тиббиёт ходими бўлиб, яхши жарроҳ эдилар.

Момомнинг берган тарбияси ва ўгитлари ҳаётимда муҳим пойдевор бўлган десам, сира адашмайман. У киши 98 ёшга кириб, вафот этган.

Ростини айтсам ҳали мактабга бормасдан туриб, мумтоз адабиётни момомдан ўрганганман. У киши ва дадам жуда ҳам билимли эдилар. Бобораҳим Машраб, Фузулий, Ҳисрав Деҳлавий, Анбар Отин, Увайсий, Нодирабегим ва бошқаларнинг шеъриятига болалигимдан бошлаб жуда ҳам қизиққанман. Отамнинг ҳаётини ўзимга идеал қилиб олганман.

Билим олишни, яхши касбни эгаллашни орзу қилардим. Оиламиздаги барча фарзандлар олий маълумотли бўлиб, бугун ватан равнақи йўлида меҳнат қилишмоқда.

Инсон ўзи учун эмас бошқалар учун ҳам хизмат қилиши, айниқса, зиммасига юклатилган масъулиятни ҳис этиб фаолият олиб бориши оғир юмуш. Асосийси, орзуларга, кўзланган мақсадларга етишиш учун тинмай меҳнат қилиш керак.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуҳрат Ғаниев: Бобораҳим Машраб, Фузулий, Ҳисрав Деҳлавий, Анбар Отин, Увайсий, Нодирабегим шеъриятига болалигимдан жуда ҳам қизиққанман