ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

Шприц ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади

Шприц ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида ишга туширилган “Шифобахш сув чашмаси” масъулияти чекланган жамияти корхонаси ойига 10 миллион дона бир марта ишлатиладиган тиббиёт шприци ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Корхона Жанубий Корея Республикасининг технологик ускуналари билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш автоматик бошқарилади.

Корхонани ишга тушириш ҳам кореялик мутахассислар ёрдамида амалга оширилди. Корхона мутахассислари Кореяда уч ой давомида малака ошириб келди.

8.jpg

10.jpg

Акциядорлик тижорат “Асака” банки вилоят филиалининг 1 миллион 170 долларлик кредити ёрдамида ишга туширилган корхонада 170 та ишчи ўрни яратилди.

Айни пайтда корхонада иш уч сменада ташкил этилган. Ишлар учун қулай шароитлар яратилгани туфайли иш унумдорлиги юқори бўлаётир.

– Корхона қувватини яна ошириш устида иш олиб бормоқдамиз, – дейди корхона ижрочи директори Баҳодир Донабоев. – Маҳсулотимизни тўлиқ экспортга чиқариш мўлжалланган. Экспорт бўйича қўшни Афғонистон билан шартнома тузилган.

1 096
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА