Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2017 14:11 Чоп этиш версияси

Шошилинч тиббий ёрдам яхшиланмоқда

Шошилинч тиббий ёрдам яхшиланмоқда Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида Фарғона вилояти туман ва шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимларига “Damas” русумли 27 махсус жиҳозланган автомобиль топширилди.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О.Умаровнинг айтишича, шу йилнинг май ойида ҳам шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларига 21 ана шундай автомобиль топширилган эди. Мазкур тез тиббий ёрдам автомобиллари чақирувларга ўз вақтида етиб бориш ҳамда шошилинч тиббий ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
6 755






Все о погоде - Pogoda.uz