Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.09.2017 12:15 Чоп этиш версияси

Шошилинч тиббий ёрдам сифати такомиллашмоқда

Шошилинч тиббий ёрдам сифати такомиллашмоқда Президентимизнинг жорий йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида тиббий хизмат сифатини янада ошириш, шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш вазифалари белгиланган.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Фарғона вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда махсус жиҳозланган “DAMAS” русумидаги 52 та тез тиббий ёрдам автомобили харид қилинди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида ўтказилган тантанали тадбир доирасида ана шу автомашиналар шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига топширилди.

Муқимжон Қодиров (сура), ЎзА
1 820






Все о погоде - Pogoda.uz