ЎзА Ўзбек

18.01.2018 13:27:09 Чоп этиш версияси

Шошилинч хабар: Ўзбекистоннинг 52 фуқароси Қозоғистонда ҳалок бўлди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йил 18 январь куни маҳаллий вақт билан 10.30 да Қозоғистон Республикаси Оқтўбе области Ирғиз туманидаги Калибай посёлкасидан 10 километр узоқликда, “Самара - Чимкент” автойўлининг 1068-километрида “Икарус” русумли йўловчи автобуси ёниб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Автобус салонида 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (дастлабки маълумотларга кўра Ўзбекистон фуқаролари) бўлган. Улардан беш нафарига Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси Ҳалокатларга тиббий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Ҳозирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари воқеа жойида ёрдам кўрсатиш учун Ирғиз туманига юборилган.