ЎзА Ўзбек

14.09.2020 Чоп этиш версияси

Шоир ижодига бағишланди

Шоир ижодига бағишланди

Кармана тумани ахборот- кутубхона марказида таниқли шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шойим Шерназар ҳаёти ва ижодига бағишланган «Шойим Шерназар ижодига бир назар» мавзусида онлайн ижодий учрашув ўтказилди.

Тадбирда шоирнинг устоз ва шогирдлари, адабиётшунослар, Ахборот- кутубхона маркази ходимлари иштирок этди.

photo_2020-09-14_17-46-12.jpg

Адабий кечада туман ахборот- кутубхона маркази директори Д. Имомова, шоир Одил Ҳотамов, Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов ва бошқалар бугунги Навоий адабий муҳитида Шойим Шерназарнинг ўрни ҳақида гапирди. Адибнинг шеърияти, насри ва публицистикаси ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

Шойим Шерназарнинг содда ва самимий мисраларида ҳаёт ранги, табиатнинг бетакрор манзаралари ва инсон кўнгли кечинмалари яққол акс этиб туради. Тадбир давомида адиб Шойим Шерназарнинг « Мангу навқирон» китоби тақдимоти ўтказилди.

4 746
Д.Маматова, ЎзА