Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2017 18:31 Чоп этиш версияси

Наманган шаҳрида 12 та кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди

Наманган шаҳрида 12 та кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди Наманган шаҳрининг Бобур шоҳкўчасида 12 та кўп қаватли замонавий турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Биринчи Президентимизнинг 2009 йил 6 августдаги “Наманган шаҳрини 2009-2012 йилларда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кўчани давр талабига мос, замонавий шаҳарсозлик андозалари асосида қайта қуриш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 2010 йилда 16 та кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилган эди. Кўча четидаги эски, кўримсиз ва пастқам уйлар ўрнида кўп қаватли, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа инфратузилма объектларини ўз ичига олган турар жой бинолари, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар иншоотлари қад ростлади. Кўчанинг икки томони ва ўртасида декоратив кўринишдаги, яъни кишига завқ берадиган чироқлар ўрнатилди, манзарали дарахтлар ўтқазилди, йўлаклар четида гулзорлар барпо этилди.

Айни пайтда Наманган шаҳрининг бош режасига асосан Бобур шоҳкўчасини қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Фойдаланишга топширилган кўп қаватли уй-жой бинолари ҳам ана шу саъй-ҳаракатлар самарасидир.

Бош режа асосида мазкур кўчада 17 та тўрт қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда 24, 32, 38, 40 хонадонли 12 та уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уйларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган. Уйларнинг хоналари кенглиги, ёруғлиги ва барча замонавий талабларга жавоб бериши билан аҳолига манзур бўлмоқда.

“Планет индустрия”, “Файзобод қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятлари сингари бир қатор қурилиш-монтаж корхоналари томонидан бунёд этилган уй-жойлар қурилишига 80 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Унинг 12 миллиард сўмдан ортиғи хонадон соҳибларининг дастлабки тўлов бадали ва тижорат банкларининг кредит маблағи ҳисобидан молиялаштирилди. Режада кўзда тутилган яна 5 та кўп қаватли уйда қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда. Улар Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 532






Все о погоде - Pogoda.uz