Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 23:38 Чоп этиш версияси

Шифокорлар учун меҳнат ярмаркаси

Шифокорлар учун меҳнат ярмаркаси Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида тиббий мутахассислар учун меҳнат ярмакаси ташкил этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўтказилган ярмаркада 16 шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактик муассасалари 595 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Жорий йил Тошкент давлат стоматология институтини битирган Азиз Ҳамроқулов ярмаркада Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига врач-стоматолог вазифасига ишга кириш бўйича шартнома имзолади.

9 (1).JPG

— Институтни битириб, ўзим туғилиб ўсган жойда меҳнат фаолиятимни бошлаяпман, - дейди Азиз. — Туманимиз аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Мақсадим етук мутахассис бўлиб етишиш. Бунда бирламчи тиббий муассасалардаги фаолият муҳим аҳамият касб этади.

Ярмарка давомида тиббиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан бир нечаси ҳам ишли бўлди. Улар сафида Сўзангарон тиббиёт коллежи битирувчиси Руҳангиз Ҳакимова ҳам бор.

5.JPG

— Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 32-қишлоқ оилавий поликлиникасига патронаж ҳамшира вазифасига ишга қабул қилиндим, - дейди Р. Ҳакимова. — Ўз соҳам бўйича етарли амалиётга эга бўлиб, кейинчалик олий таълим муассасасида ўқишни мақсад қилганман.

Меҳнат ярмаркасида 75 нафар ёш тиббиёт ходими иш берувчилар билан ишга қабул қилиш бўйича шартнома имзолади.

Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
4 035