ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Шифокорлар туну кун шай ҳолатда

Шифокорлар туну кун шай ҳолатда

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани саломатлик посбонлари ҳам эл саломатлиги йўлида туну кун шай ҳолатдалар.

Tуман тиббиёт бирлашмаси ИИБ йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда ҳудуддаги А 380 халқаро автомобил йўлидан қатновчи ҳайдовчиларга бепул ниқоб ва антисептик воситаларини тарқатмоқда.

Шунингдек, тумандаги “Бўзачи”, “Дўстлик”, “Жарқоқ”, “Янги ҳаёт” қишлоқ оилавий поликлиникаларида Бухоро давлат тиббиёт институти малакали ходимлари ҳамроҳлигида профилактика чора-тадбирлари олиб борилди. Ушбу тадбирларда карантин аҳамияти, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи тамойилларига алоҳида урғу берилди.

COVID-19 га қарши биргаликда курашиш челленжи туманда давом этмоқда.

photo_2020-03-27_20-47-09.jpg

photo_2020-03-27_20-47-06.jpg

photo_2020-03-27_20-47-02.jpg

photo_2020-03-27_20-47-13.jpg

photo_2020-03-27_20-47-16.jpg

2 402
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА