ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Шифокор тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиши мумкинми?

Шифокор тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиши мумкинми?

Мазкур саволларга Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоб берди.

Тиббиёт ходимлари беморга ёки шахсга тиббий ёрдам кўрсатмаслиги қандай изоҳланади. Уларнинг бунга ҳаққи борми? Агар бўлса, қандай ҳолатда рад этиши мумкин?

̶ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 591-моддасига кўра ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ходими ёрдам кўрсатиши шарт. Агарда тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этса 669 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача жарима тўлайди. Агарда у мансабдор шахс бўлса 1 миллион 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда агарда шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, фуқароларга 1 миллион 115 минг сўмдан 2 миллион 230 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 миллион 230 минг сўмдан 3 миллион 345 минг сўмгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Кейинги кунларда дори воситаларини ҳеч қандай қўлланмасиз, дорихоналар ёки уларнинг филиалларидан ташқарида, яъни кўчада сотаётган шахслар ҳақидаги хабарлар кўп учрамоқда. Уларга нисбатан қонунчиликда жавобгарлик чоралари мавжудми?

̶ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1651-моддасига кўра дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиниб, ҳуқуқбузарларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади.

Шунингдек, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Жиноят кодексининг 1863-моддасига кўра БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам кўрсатилган.

2 026
ЎзА