Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2018 16:23 Чоп этиш версияси

Шерзод Қудратхўжаев нега абитуриентни қайта имтиҳон қилди?

Шерзод Қудратхўжаев нега абитуриентни қайта имтиҳон қилди?
Аввал хабар қилганимиздек, Инха Университетида ОАВ экспертлар гуруҳи абитуриентлар билан юзма-юз суҳбат қилиб, уларни кўрсатилган меъёрлар бўйича баҳолаб бормоқдалар.

Журналистлар суҳбатидан аъло баҳо олиб чиққан абитуриентларнинг айримларини Университет ректори Шерзод Қудратхўжаев қайта имтиҳон қилди. Ректор суҳбатидан сўнг абитуриент тўплаган балл тушиб кетишидан хавотир олгандик, бироқ ундай бўлмади. Қудратхўжаев 21 балл олган абитериентни қайта савол-жавоб қилгач, унинг билимига ишонч ҳосил қилди ва унинг билимини 24 баллга баҳолади. 

Айтиб ўтиш керакки имтиҳонлар очиқ эшиклар, видеокамералар назоратида ўтмоқда. Кузатишни истаган журналистларга тўсқинлик йўқ. 

Инха Университетининг кириш залида абитуриентларнинг ота-оналари салқин кондиционерли шароитда фарзандлари имтиҳон топшириш жараёнини кузатиб бормоқдалар. 

Хоразмдан келган Лобар аянинг айтишича, тўғридан-тўғри камералар ўрнатилгани яхши, бироқ овозли эмаслиги ноқулай бўляпти.

Бизни кузатишда давом этинг. Имтиҳон жараёнларидан видеолавҳа тақдим этамиз.

Анора Содиқова, ЎзА
12 491