Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.07.2018 19:11 Чоп этиш версияси

Шерободда илк портланд цемент ишлаб чиқарилди

Шерободда илк портланд цемент ишлаб чиқарилди Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилаётган янги цемент заводида намуна сифатидаги дастлабки маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг мазкур лойиҳаси билан танишиб, тегишли тавсиялар берган эди. Шунга мувофиқ, йирик завод қурилиши қисқа вақтда якунланмоқда. Йилига 1,5 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқариш қувватига эга заводга хориждан келтирилган ускуналар ўрнатилди. Айни кунларда сўнгги монтаж ишларини якунлашга ҳозирлик кўрилмоқда. 

3-faqat saytga.JPG

Лойиҳа қиймати 212,8 миллион доллар бўлган корхона фойдаланишга топширилгач, 1000 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотнинг асосий қисми ички бозорга йўналтирилади. Янги корхонада олинган илк портланд цемент намунасига кўра, ноёб қурилиш материали ишлаб чиқариш қуввати ва сифати билан вилоят саноатини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатовнинг бош пудратчи Туркиянинг “Dal Teknik” компанияси вакиллари А.Абатай ва Э.Дурак билан мулоқоти чоғида шу ҳақда атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, замонавий йирик заводнинг сўнгги қурилиш-монтаж ишларини тез, сифатли якунлаш ва уни Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича келишиб олинди.

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
4 876