Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 13:22 Чоп этиш версияси

Шайхонтоҳур туманида «Ўрда» ҳунармандлар маркази фойдаланишга топширилди

Шайхонтоҳур туманида «Ўрда» ҳунармандлар маркази фойдаланишга топширилди Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа муассасаларнинг мутасадди вакиллари, ҳунармандлар, санъаткорлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Уюшма раиси вазифасини бажарувчи А.Ҳакимов ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси миллий ҳунармандлик, халқ бадиий ва амалий санъати билан шуғулланувчи фуқароларнинг ижодий изланиши ҳамда улкан муваффақиятларга эришишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.



Қадимий ўзбек миллий меъморлик анъаналари асосида қурилиб, жиҳозланган марказда ҳунармандлар миллий ҳунармандлигимизнинг ипак гилам ва миллий матолар тўқиш, каштадўзлик, кулоллик, миллий либослар тикиш ва рангтасвир йўналишлари билан шуғулланади. Бу ерда маҳорат дарсларини ўтказиш, ўзбек миллий ширинликлари ва таомларини тайёрлаш жараёнларини намойиш этиш учун ҳам шароит яратилган. Мазкур марказ истеъдодли каштадўз Нилуфар Турсунова ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида ишга туширилди.

7 (1).JPG

– Президентимиз фармонига мувофиқ, 2018-2019 йилларда мамлакатимизнинг 23 шаҳар ва туманида шу каби ҳунармандликни ривожлантириш марказларини яратиш назарда тутилган, – дейди ҳунарманд Нилуфар Турсунова. – Марказимиз ана шундай улуғ ишларнинг илк дебочасидир. Мақсадимиз миллий ҳунармандлик маҳсулотлари сони ва сифатини орттириб, қадимий анъаналаримизни давом эттириш ҳамда туризм ривожига муносиб ҳисса қўшишдир.



Янги ташкил этилаётган бундай марказлар ҳунармандликни ривожлантириш, халқ ҳунармандлиги ва амалий санъатининг анъанавийлигини таъминлаш, тарғиб қилиш ва оммалаштириш, “Уста-шогирд” мактабларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Насиба Зиёдуллаева, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
1 145






Все о погоде - Pogoda.uz