Шавкат Мирзиёевнинг янги асари нашр этилди
"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” номли янги асари нашрдан чиқарилди.

Мазкур китоб Президент асарларининг 3-жилди ҳисобланиб, китоб 3 бўлимдан иборатдир.
Асарнинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.
Китобнинг иккинчи бўлимидан эса хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимдан юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.