Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.01.2018 10:30 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки бош ижрочи директори билан учрашади

18 январь куни Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Georgieva--Kristalina_headshot-photo.gif

Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Ташриф давомида Жаҳон банки делегацияси икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашувлар ҳамда музокаралар олиб боради.



ЎзА
8 822