ЎзА Ўзбек

12.08.2019 21:51 Чоп этиш версияси

Шавкат Мирзиёев: Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз

Шавкат Мирзиёев: Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз

12 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев жаҳон иқтисодиётидаги рақобатни “шафқатсиз океан”га қиёслади. 

“Замон ўзгаряпти, маҳсулотга талаб ўзгаряпти. Шунга муносиб бўлганлар даромад топа олади. Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз” деди Президент.

Тармоқлар ва ҳудудларда экспортни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари таҳлил қилинар экан, давлатимиз раҳбари ўтган уч йил биз учун “репитиция” – пойдевор бўлгани, энди натижа олинадиган вақт келганини таъкидлади. 

“Биз катта марра олдик. Халқимиз олдида улкан масъулият бу. Одамлар катта ишонч билдиряпти. Буни оқлаш учун ҳалол-пок, садоқат билан меҳнат қилишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА
11 735