ЎзА Ўзбек

16.07.2018 10:34 Чоп этиш версияси

Шартнома муддати тугаган бўлса-да, “MATIZ”дан дарак бўлмади

Шартнома муддати тугаган бўлса-да, “MATIZ”дан дарак бўлмади
Навоий шаҳар Маҳмуд Таробий кўчаси 127-уй, 17-хонадонда яшовчи Дилшод Ҳамроев “Навоийтеххизматсервис” автосалонига “MATIZ” русумли автомашинасини харид қилиш учун тўловларни тўлаганди. Бироқ...

Шу йилнинг 9 июль куни Навоий шаҳар Маҳмуд Таробий кўчаси 127-уй, 17-хонадонда яшовчи Дилшод Ҳамроевнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Фуқаро мурожаатида Навоий шаҳрида жойлашган “Навоийтеххизматсервис” автосалонидан “MATIZ” русумли автомашинасини шартнома муддати тугаган бўлса-да, бугунги кунга қадар ололмай келаётганлигидан норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўралган.

Ушбу мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида сервис хизмати ходимлари билан телефон орқали боғланилди ва мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар баён қилиниб, хизмат кўрсатувчига истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчининг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди, “Навоийтеххизматсервис” ходимлари билан олиб борилган тушинтиришлардан сўнг, жорий йилнинг 14 июль куни фуқарога “MATIZ” русумли автомашинаси олиб берилиши таъминланди.

ЎзА
7 194