Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

13.09.2018 09:50 Чоп этиш версияси

Шароит яхши, меҳр зиёда, аммо ўзига хос муаммоси ҳам бор

Шароит яхши, меҳр зиёда, аммо ўзига хос муаммоси ҳам бор

Брайль ўқув асбоби, тикув машинаси йўқлиги у қадар катта муаммо эмасдек туюлиши мумкин. Аммо ҳар икки ашёга бу мактабда ҳар куни, ҳар соат, ҳар дарсда эҳтиёж бор. Мактабнинг бу муаммоларини ҳал этишга таълим, ижтимоий таъминот соҳасига тегишли идоралар ёрдами зарурлиги сезилиб турибди.

Жиззах шаҳридаги бу мактаб ташқаридан қараганда, болаларнинг чуғур-чуғурига тўлалиги билан бошқа таълим муассасаларидан фарқ қилмайди. Аммо, унинг бир қарашда кўзга ташланмайдиган бошқа дунёси ҳам бор. Бу ерда дунёни фақат кўз билан эмас, қалб билан кўрадиган болалар кўпчиликни ташкил этади. Уларга болалар дунёсига қалб кўзи билан қарайдиган ўқитувчилар таълим-тарбия беради.

Дафтар катталигидаги оддийгина катак тахта 
ва Брайль алифбосини қоғозни тешиб 
туширадиган грифель деб аталувчи ашёдан иборат ўқув асбоби шунчалик камёб экани ажабланарли, 
албатта. Аммо мактаб бугун 200 донагина 
ушбу ашёни ҳеч қаердан тополмаяпти.

2005 йилда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун вилоят марказида "Меҳр-мурувват" шаҳарчаси бунёд этилиб, бу ерда 150 ўринли махсус мактаб-интернат барпо этилди. Бу ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ўзига хос қулайлик яратди. Чунки илгари вилоятда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ихтисослашган таълим муассасаси йўқ бўлиб, бу тоифадаги болалар Самарқанд шаҳридаги мактаб-интернатда ўқишар эди. 

Ўтган йиллар давомида мактабнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, таълим-тарбия ишлари замон талабларига мос такомиллаштирилди. Мактабни битирган юзлаб ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиб, турли соҳаларда сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.

4.JPG

Замонавий бинода жойлашган мактабнинг 26 та синфида 260 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётир. Спорт зали, кутубхона, дам олиш хонаси ва ошхона замонавий жиҳозланган.

Ўз касбининг фидойиси бўлган ўқитувчилар дунёни қалб кўзи билан кўраётган болалар онгига илм-фан сирларини меҳр-муҳаббатга қўшиб сингдирмоқда. Давлатимизнинг ғамхўрлиги, устоз-мураббийлар меҳри болалар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини улғайтирмоқда.

Бу мактаб таълимининг ўзига хос 
жиҳати – ўқувчиларга касб таълими
 бериш асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. 
Айнан шу йўналишда ҳам мактаб ёрдамга муҳтож. 
Тикув машиналари камлиги меҳнат дарслари самарадорлигини пасайтирмоқда. 
Ўқувчиларнинг 100 дан зиёдини қизлар ташкил этадиган муассасага бу меҳнат қуроли жуда зарур. 
Мактаб маъмуриятининг 20 дона тикув
 машина сўраб қилган мурожаати ҳозирча натижа бермаётир.

– Болаларни яхши кўраман, – дейди мактаб-интернат психологи Нодира Ҳасанова. – Бизнинг ўқувчиларимиз иқтидори, орзу-ўйлари, қилиқлари, шўхликлари билан одатдаги мактабларда ўқиётган тенгдошларидан фарқ қилмайди. Фақат бундай мактабда ишлаш учун меҳр кўпроқ керак. Ўқитувчи болаларни чинакам севса, ўқувчилар унга ишонади. Улар кўпроқ мустақил фикрлашга мойил. Болалар билан муносабатнинг муҳим жиҳати уларни мустақил ҳаракатланиш, ўзига ишонишга ўргатиш ҳисобланади. Ўзига ишонч уларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришида жуда муҳим.

Ҳаётда меҳр меҳрни уйғотиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Ўқитувчи билим билан бирга меҳр ҳам бера олса, ўқувчининг ишончини, ҳурматини қозонади. Марғуба Жўраева, Саодат Сувонқулова, Рихси Исоқова, Муҳайё Жабборова, Шерзод Абдусаттаров, Шоира Ҳамидова, Муқаддас Илёсова, Наргиза Абдураҳмонова, Юлдуз Ҳамидова, Гулнора Ёрлақабова ва яна кўплаб ўқитувчилар болаларнинг чинакам меҳрига, ҳурматига сазовор бўлган.

Кейинги йилларда таълим тизимида рўй бераётган янгиликлар – таълим-тарбия жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар, электрон дарсликлар киритилиши ўқитиш жараёнини тубдан яхшилашга хизмат қилаётир. Ўтган йили мактабга Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси гранти асосида кўзи ожиз ўқувчиларга мўлжалланган JAWS дастури билан Брайль усулида ишлайдиган 15 дона принтер берилди. Мактаб “ZIYONET” интернет тармоғига уланган.

Ўқувчилар брайлча дарсликлар билан тўлиқ таъминланган. Мактаб- интернат кутубхонасида брайлча, лотинча 8 мингдан зиёд адабиётлар бор. Ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун 12 йўналишда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. 

8 (1).JPG

Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида бу йил мактабда 219 миллион сўмлик таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Шу ҳисобдан мактаб ётоқхонаси, ошхонаси, санитария тармоқлари таъмирланди, парта, стол-стуллар янгиланди.

– Ўқувчи ва ўқитувчилар учун барча шароит яратилган, – дейди мактаб-интернат директори Бахтиёр Шарипов. – Бошқа таълим муассасалари билан таққослаганда бизга кўрсатилаётган ёрдамнинг салмоғи жуда катта. Аммо бизнинг эҳтиёжимиз ҳам оддий мактабларникидан фарқ қилади. Масалан, кўзи ожизлар учун ҳам дафтар, ҳам қалам вазифасини ўтайдиган Брайль прибори ва унинг қоғози етишмаслиги анча муаммо бўлаётир. Брайль альфавитини ушбу махсус ўқув қуролидан фойдаланмасдан ёзиш жуда қийин. Бу махсус ўқув ашёси юртимизда ишлаб чиқарилмайди шекилли, таълим таъминоти тизимидаги корхоналар топиб беролмаяпти.

Дафтар катталигидаги оддийгина катак тахта ва Брайль алифбосини қоғозни тешиб туширадиган грифель деб аталувчи ашёдан иборат ўқув асбоби шунчалик камёб экани ажабланарли, албатта. Аммо мактаб бугун 200 донагина ушбу ашёни ҳеч қаердан тополмаяпти.

Мактаб учун бу ўқув асбоби жуда ҳам зарур. Давлатимиз раҳбарининг юқорида зикр этилган фармонида ногиронлар учун тегишли материалларни нашр қилишни рағбатлантириш, муҳим соҳаларда аудио китоблар яратиш ва уларни жорий этишни назарда тутган ҳолда, Брайль алифбосини қўллаш имкониятларини кенгайтириш вазифаси алоҳида белгилаб берилгани бежиз эмас.

Бу мактаб таълимининг ўзига хос жиҳати – ўқувчиларга касб таълими бериш асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Айнан шу йўналишда ҳам мактаб ёрдамга муҳтож. Тикув машиналари камлиги меҳнат дарслари самарадорлигини пасайтирмоқда. Ўқувчиларнинг 100 дан зиёдини қизлар ташкил этадиган муассасага бу меҳнат қуроли жуда зарур. Мактаб маъмуриятининг 20 дона тикув машина сўраб қилган мурожаати ҳозирча натижа бермаётир.

Брайль ўқув асбоби, тикув машинаси йўқлиги у қадар катта муаммо эмасдек туюлиши мумкин. Аммо ҳар икки ашёга бу мактабда ҳар куни, ҳар соат, ҳар дарсда эҳтиёж бор. Мактабнинг бу муаммоларини ҳал этишга таълим, ижтимоий таъминот соҳасига тегишли идоралар ёрдами зарурлиги сезилиб турибди.

Хўш, бунга мутасаддилар нима дейди?

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА