Жорий йил 10 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Шакар қимматлаша бошлади” ҳамда “Ўзбекистонда шакар 7 минг сўмгача кўтарилди” номли мақолалар эълон қилинган.

Жорий йил 10 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Шакар қимматлаша бошлади”, “Ўзбекистонда шакар 7 минг сўмгача кўтарилди” каби мавзудаги мақолалар эълон қилинган. Ушбу мақолаларда Давлат статистика қўмитасининг киритган маълумотига кўра, шакар нархи 5000 дан 7000 сўмгача қилиб кўрсатилган.

Мазкур маълумотга кўра, максимал нарх Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да дея айтилмоқда. Ҳақиқатдан, юртимизнинг олис нуқтасидаги бозорларда шундайдир балким. Шакар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар бозорлардаги нархларни назорат қилиш ваколатига эга эмас. Мавсум вақтида бозор олғирлари нархни сунъий оширишга уринишмоқда.

Аслида Давлат статистика қўмитасининг сайтида бир неча доимий истеъмолдаги маҳсулотларнинг нархлари кўрсатиб ўтилган бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқлар “шакар” сўзига алоҳида урғу беришмоқда. Буни эса аҳолининг орасида шакар васвасанини қўзғашга уринишдек туюлмоқда.

Айни дамда юртимизда мавжуд иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхона йилига 700 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса аҳолининг шакарга бўлган талабини импортсиз ҳам бемалол қондира олишини англатади.

Аҳолига мурожаат сифатида шуни айтиш лозимки, ҳар қандай мавсумда ҳам шакар нархи бир меъёрида сақлаб қолинади. Шакарга талаб қанчалик ортмасин зарур маҳсулотни “Ангрен-шакар” ва “Хоразм-шакар” корхоналари етказиб беришга қодир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шакар нархи мавсумда ҳам кўтарилмаган, бир меъёрида сақланади