Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2017 17:29 Чоп этиш версияси

"Шабада"да мароқли ҳордиқ

Навоий вилоятидаги “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятига қарашли “Шабада” болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида ҳар қабулда 300 дан ортиқ ўқувчи мароқли ҳордиқ чиқармоқда.

– Болаларнинг сўлим табиат қўйнида муносиб ҳордиқ чиқариб, янги ўқув йилини куч-ғайратга тўлган ҳолда бошлаши учун оромгоҳда барча шароит яратилган, – дейди мазкур оромгоҳ директори Г.Жўрақулова. – Ҳароратнинг меъёрдан ортиқ исиб кетиши, офтоб уриш хавфи кучайган паллада болаларни соя жойларда сақлаш, салқин ичимликлар таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тиббиёт пункти ходимлари ва отряд бошлиқлари томонидан болалар соғлиги доимий назорат қилиб борилади. Махсус фитобар ташкил этилган.

Оромгоҳда турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти самарали йўлга қўйилган. Айниқса, инглиз тили, тасвирий санъат, компьютер саводхонлиги ва моҳир қўллар тўгаракларида болалар алоҳида фаоллик кўрсатмоқда. Маскан кутубхонасида ҳам бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун барча шароит мавжуд.

– Ёзги таътилни мана шундай гўзал масканда ўтказаётганимдан хурсандман, – дейди Ш.Жабборов. – Тенгдошларим билан турли тўгаракларга қатнашмоқдамиз. Ўзим сузишга жуда қизиқаман. Оромгоҳда ўтказилган сузиш бўйича мусобақада биринчи ўринни эгалладим. Турли кўнгилочар ўйинлар ва интеллектуал беллашувлар ташкил этилаётгани мазмунли дам олишимизда муҳим омил бўлмоқда.

Оромгоҳ кун тартибига асосан иссиқ кунларда болаларнинг сув ҳавзаларида чўмилиши қатъий белгиланган. Табиат қўйнига саёҳат ва сайрлар кун ҳарорати бўйича амалга оширилиб, болалар алоҳида назорат қилинмоқда.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
2 478






Все о погоде - Pogoda.uz