ЎзА Ўзбек

03.09.2018 16:19 Чоп этиш версияси

Шаҳрисабз Халқаро мақом санъати анжуманига тайёр

Шаҳрисабз Халқаро мақом санъати анжуманига тайёр
Маълумки, Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6-10 сентябр кунлари Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. Ушбу анжуманга 75та давлатдан хорижий меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда.


Албатта, ўзбек халқи меҳмондўст. Шундан бўлса керак, анжуманга тайёргарлик ишлари юксак савияда олиб борилмоқда. Хусусан, бир неча ойлар давомида қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш каби ташкилий ишлар бажарилди. Оқсарой ҳудудида барпо этилган 1800 ўринли махсус амфитеатр концерт дастурларини ўтказишга тайёр.

photo_2018-09-02_22-47-42.jpg

Оқсаройнинг халқ билан гавжум кўчалари байрам шукуҳини тараннум этмоқда. Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрган инсон ўзини гўё эртаклар мамлакатида ҳис этишади. Табиат қўйинида қад рослаган меҳмон уйлари, юртимиз тарихи ва маданиятини ифода этувчи махсус саҳна қурилмалари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўзни қувнатади.

03.JPG

Ҳар куни анжуман Ишчи гуруҳининг штаби турли масалалар юзасидан муҳокамалар олиб бормоқдалар, муаммоли масалалар шу ернинг ўзида бартараф этилмоқда.

photo_2018-09-02_22-49-47.jpg

ЎзА
13 153