ЎзА Ўзбек

26.11.2018 11:40:46 Чоп этиш версияси

Шаҳрисабз-Қарши йўлида ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди


Бугун тахминан соат 8:05 ларда Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини фавқулодда комплекс текширувдан ўтказиш режасига мувофиқ, ҳарбий автомобиллар колоннаси ўқув-машғулотлар ўтказиш ҳудуди томон йўл олаётган эди. Юқорида қайд этилган йўл чорраҳасидаги ҳаракат ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари томонидан тартибга солинаётган эди. Инспекторлар ҳаракатни тақиқлашга ишора қилганига қарамай, давлат рақами “70 U 110 MA” бўлган “Ласетти“ русумли автомобиль ҳаракатланишда давом этди. Натижада у “ЗИЛ-131” русумли ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч киши - енгил автомобиль ҳайдовчиси ва икки йўловчи ҳалок бўлди,“Ласетти“нинг яна бир йўловчиси жароҳат олди.

Жабрланган фуқарога ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди, ҳозирда унинг ҳолати барқарор ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.