Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.03.2017 11:47 Чоп этиш версияси

Шаҳар ва қишлоқлар кўркам қиёфага кирмоқда

Шаҳар ва қишлоқлар кўркам қиёфага кирмоқда Наврўз байрами олдидан ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида ҳам ёшу кекса иштирокида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Халқимизга хос саранжом-саришталик, меҳр-саховат белгиси ҳисобланган мазкур тадбир эрта тонгдан барча ҳудудларда бошланиб, унда корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари, маҳаллалар аҳли, талаба-ёшлар ҳамда нуронийлар фаол қатнашмоқда.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига кўра, март-апрель ойлари юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими раиси Шерали Йўлдошев. – Ойлик доирасида бугун бошланган хайрия ҳашарида 119 мингдан ортиқ аҳоли, жумладан, 64 минг ёш иштирок этмоқда. Уларнинг ёрдамида 114 гектар майдон ободонлаштирилди, 164 километрлик ариқ-зовурлар тозаланди, 130 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди. Икки кунлик ҳашар давомида вилоятимиздаги кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй-жойини таъмирлаш, ҳовлиларини ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Ҳозиргача 100 дан ортиқ хонадонда бу хайрли юмушга киришилди.

Вилоятда умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
1 731






Все о погоде - Pogoda.uz