ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Сессия кун тартибида – “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати

Сессия кун тартибида – “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати

Халқ депутатлари Ховос туман кенгашининг VI чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларининг депутатлари, 4 та сектор ва мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди.

Сессия кун тартибига киритилган – “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Янги Ўзбекистон тадбиркорлари ва фермерлари ўз элига мададкор” шиорига асосан Ховос туманидаги ишсиз, кам таъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
photo_2020-04-27_19-05-12.jpg

photo_2020-04-27_19-05-17.jpg

Жорий йилнинг 22 апрель куни “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш” масалалари бўйича Президентимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида, карантин даврида фаолияти вақтинча тўхтатилган ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарининг ишга туширилишини ташкиллаштириш ҳамда ҳудудлардаги кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ дастурли вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда карантин чекловлари сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўз навбатида, ушбу масала вилоятдаги шаҳар ва туманлар маҳаллий кенгашларида муҳокама қилинди. Бугунги сессия кун тартибидаги масала бўйича сектор раҳбарларнинг ахборотлари тингланди. Қарор лойиҳаси асос учун қабул қилинди ва депутатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маъқулланди.

Сессия ишида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев иштирок этди.

2 263
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА