Сентабрь — кузнинг биринчи ойи, бироқ Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларига кўра кўпроқ ёзни эслатади, фақат ҳарорат фони бирмунча қулай.

“Ўзгидромет” марказидан олинган маълумотларга кўра, сентябрь йилнинг энг қуруқ ойларидан бири ҳисобланади. Ёғинлар жуда кам бўлиб, ой давомида ўртача 1-3 марта ёмғир ёғиши мумкин. Уларнинг миқдори эса ўртача июль ва август ойларидагига қараганда салгина кўп — текисликда 2 мм. дан 6 мм. гача, тоғли жойларда 10-20 мм. гача етади.

Ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати одатда 30-33 даража атрофида, ойнинг иккинчи ярмида эса 26-29 даража атрофида бўлади. Энг илиқ сентябрда айрим кунлари термометр устунчаси 35-39 даражагача кўтарилади. Совуқ ҳаво оқимлари кириб, кундузги ҳарорат 22-25 даражагача тушадиган. Баъзан эса ундан ҳам паст бўладиган ҳолатлар камдан-кам кузатилади ва бундай совуқ даврлар қисқа муддатли бўлади.

Бироқ бу йил сентябрь ойи бизни салқин ҳаво билан қарши олади. Август ойининг сўнгги кунларидан ҳарорат 27-32 даражагача пасаяди, сентябрнинг илк кунлари жуда иссиқ ёз “айбини” юмшатиб ҳарорат кечаси 12-17 даражагача, кундузи 23-28 даражагача тушади. Бу одатдаги иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага пастдир.

Булутлар ҳам кўпайиб, 1- сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида, 2- сентябрда Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Об-ҳавонинг бундай ўзгаришлари Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳавонинг кириб келиши билан тушунтирилади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлган нисбатан салқин об-ҳаво сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида сақланиб туради.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечаси 12-17 даражадан 7-12 даражагача, кундузи 28-33 даражадан 21-26 даражагача ўзгариб туради. Айрим кунларда қисқа муддатли кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Умуман олганда, кузнинг биринчи ойидаги об-ҳаво иқлимий меъёрлар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сентябрь ёмғирли бўлиши кутилмоқда?