5 мингдан ортиқ шаърий никоҳ, Оқдарёдаги тунги барларда юрган қизлар, Ургутдаги эрта турмушга бериш муаммолари, касалликка чалинишлар, қизини қаматиб юборишни илтимос қилган она ва Пайариқда эри томонидан қасддан ўлдирилган аёлнинг ўлими олдидан қурилган суҳбат ҳақида...

***
5afbd763c533d.jpg

Жамиятимизнинг барча жабҳаларида, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими дейсизми, транспорт ёки алоқа соҳаси деймизми барчасида фидойи хотин-қизларни кўрамиз. Зукко қиз, фозила аёллар фан, санъат, маданият ва спортда ҳам юқори марраларни забт этишмоқда. Аммо ўз бахтини тополмай, ҳаёт йўлида адашган, зўравонликка учраб изтироблар ичида, бошпанасиз қолганлар ҳам борлиги рост гап. “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилингани ҳам бу борада ечилиши керак бўлган муаммоларни учрашидан дарак.

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Гавҳар Алимова билан суҳбатимиз хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш борасидаги ютуқлар ва камчиликлар мавзусида бўлди.

— Беш қўл баробар эмас, – дейди сенатор Г. Алимова. – Кимдир бахтли, эркин яшайди. Яна биров тикувчилик қилиб, сузма сотиб болаларини боқади, ўқитади. Турмуш ўртоғи олиб келган маҳсулотларни эплаб пишириб бера олмайдиганлар ҳам учрайди. Бошқаси ҳар қадамда калтакланади. Аслида инсон борки, нима биландир шуғуланиши, ҳаётдан завқланиб яшаши керак. Шу боис биз хотин-қизларни тушкун кайфиятдан, зўравонликдан ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Бош қомусимизда эркак ва аёл тенг ҳуқуқли дейилган бўлса-да, нега улар тенг эмас? Биз доим аёллар билан ишлаймиз, лекин нега эркаклар билан ҳеч бир ташкилот шуғулланмайди? Бунда “Нуроний”, маҳалла посбонларининг ўрни қани? Мисол учун, яқинда Пайариқда эркак аёлини қасддан ўлдирди. Мен ўша аёл билан суҳбат қурган эдим. Қўлимда у аёл билан қилинган суҳбатлар ва тушунтиришлар жамланган катта папка бор. Эркак билан эса ҳеч ким суҳбатлашгани, гаплашгани йўқ. Оқибатда фожиа юз берди.

— Бу каби ҳолатлар кейинги вақтда кўпайиб бормоқда. Ана шундай воқеа эртага яна бошқа бир оилада юз бермаслигига кафолат борми?

—​ Олдин муаммоларни яширардик, энди уларни очиқча айтяпмиз. Шу мақсадда ҳар бир ҳудудда 30 нафардан иборат жамоатчилик гуруҳи фаолияти юритиб, муаммоларни аниқланмоқда. Хусусан, йил давомида тўрт мингта оғир аҳволдаги аёллар рўйхати шакллантирилиб, 80 фоизига ёрдам берилди. Имтиёзли кредитлар, имконияти чекланган фуқароларга аравачалар, қўлтиқтаёқ олиб беряпмиз. Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, бандликни таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

—​ Кўпгина хотин-қизлар оилавий муаммоси ҳақидаги ҳикоясини тингласак, “учинчи шахс”нинг аралашуви туфайли тақдири ўзгариб, бахтсиз бўлаётганини кузатиш мумкин?

—​ Минг афсуски, оилада учраётган зўравонликларда учинчи шахс, айниқса, қайноналарнинг аралашуви учрайди. Лекин, баъзида шунга мажбур ҳам бўлади. Келиннинг қўлидан иш келмайди, тили эса жуда узун. Бундай пайтда эркак ғазабланиб, масъулиятсизлик билан фарзандлари онасига зўравонлик қилиши бор нарса.

Бундай вақтда кўп ҳолларда аёллар жабрланади. Сабаби, шаърий никоҳ билан оила қурилган. Таъзиқ бўлганда, ажрим ҳолати юзага келганда аёл ҳеч қандай ҳимоясиз, уйсиз, кўчада қолади. Ҳар бир аёл ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун аввало ҳуқуқий саводхонлигини ошириш керак. Баъзи ота-оналар эр чиқди, бериб юборсам, ҳаёти давом этади, деб адашади. Қонуний никоҳ асосида, муносиб турмуш қурадиган йигитга бериш хаёлига ҳам келмайди. 

—​ Қонуний никоҳдан ўтмаслик, туғиладиган фарзанднинг тақдирига қандай таъсир қилади?

—​ 2018-2019 йилларда вилоятимизда 5 мингдан ортиқ шаърий никоҳ билан яшаётган оила аниқланди. Ҳозирда уларнинг 4 мингтаси ФХДЁдан ўтказилди. 300 яқин фуқаро қонуний никоҳдан ажрашмаган бўлса-да, бошқа оила қурган.

Бунда улар тиббий кўрикдан ҳам ўтмай оила қурган. Ўйлаб кўринг, йигит ёки қиз ҳар хил, жумладан, юқумли касалга чалинган бўлиши ҳам мумкин. Яқинда бир аёл йиғлаб келди, шаърий никоҳ билан турмушга чиқиб, эридан сил юқтирган. Яна бир аёлни ўргандим. Турмуш қургач, олти ойдан кейин соғлиғи ёмонлашган, ҳомиладор бўлсам керак деган фикрда шифокорга борса, СПИД аниқланган. Мана шаърий никоҳ оқибати. Бундай ҳолатда фарзанд соғлом бўлиши, унинг тақдири гўзал бўлишига ким кафолат беради?

—​ Қайси ҳудудларда хотин-қизлар билан боғлиқ зўравонлик ҳолатлари, кам таъминланганлик, ишсизлик кўп учрайди?

—​ Оқдарёда тунги барларда юрган қизлар бизни қийнамоқда. Бунда асосий муаммо онада. Кечаси қизи чиқиб кетса, она қандай қилиб билмаслиги мумкин. Яқинда 16 ёш қизнинг ҳомиладорлиги аниқланди. У 15 ёшда шу йўлга кирган, она билмадим, дейди елка қисиб. Бу жавобми? Нима учун қизини тарбияси билан шуғулланиб, дилдан суҳбатлашмайди. Нега ота ўғлини юриш-туришини назорат қилмайди, ўтириб гаплашмайди. Қани оилада отанинг ўрни?

Тўғри, мактаб-чи, деймиз, у таълимга жавоб беради. Маҳалла деймиз, қарайди қиз кўчада тинч юрибди. Ҳамма нарса оилада, уйда юз бермоқда. Мисол учун, куни кеча 17 ёш қиз уйдан чиқиб кетган. Онаси телефон қилиб “Илтимос, шу қизимни қаматиб юборинг”, дейди. Ёш қиз ичаркан, чекаркан, уйдан чиқиб кетиб, бир ҳафта, ўн кун йўқ бўлиб кетармиш. Ҳаракат қилиб, бир кунда топдик. Шаҳарга олиб келиб, психолог бириктирдик. Битта дарсдан кейин қочиб кетди. Психолог ҳафтасига уч марта қатнаб, қизни уйига бориб дарс ўтмоқда. Тарбия оилада бўлмагандан кейин қийин экан.

Пасдарғом, Ургут туманларида ҳам қатор масалалар мавжуд. Бу ҳудудларда аҳоли зич жойлашган, кам таъминланганлар ҳам нисбатан кўпроқ. Ургутдаги энг катта муаммо қизларни эрта турмушга берилиши. Аёл фақат бола катта қилади, рўзғор қилади, деган тушунчалар даври ўтди. Қизларга замонавий билим бериш, ўқитиш, керак бўлса, кучли тадбиркор ва сиёсатчи қилиб тайёрлашимиз керак.

— Кейинги вақтларда маҳалларда, туман, вилоят кесимида тадбирбозликлар авж олган? Қачон ишлаб бўлади, бундай ҳолатда?

— Шунинг учун маҳаллада ҳисобот учун ўтаётган тадбирларга чек қўйиб, мутахассисларни жалб қилиб, жойларда манзилли, аниқ тарғибот ўтказишимиз керак. Тўғри, биз аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, билимларини бойитишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун тадбирларни кўпайтириш, уларни юзаки ўтказмасликка керак. Энг ёмони нима биласизми? Бундай йиғилишларга масъулиятли одамлар келади. Ичкиликка берилган эркак ёки таъзиққа учраётган аёллар келмайди. Муаммосини яширади. Энди яшириш вақти ўтиб кетди. Маҳаллага чиқиб мурожаат қилиши керак.

Ҳозирда бандлик масаласи Уругутда қўрилмоқда. Трикотаж ишлаб чиқаришга мўлжалланган иншоотлар Пайариқда қурилди. Энг оғир туманлар — Қўшработ, Оқдарё, Иштихонда катта тикув цехлари ишга туширилди. Бу каби ишлаб чиқариш корхоналари янада кўпайса, муаммоларнинг ечиш ҳам осонлашади. Бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳам кенг ҳамкорлик қилинмоқда. Мисол учун, Европа Иттифоқи, Франциянинг ACTED гуманитар ёрдам ташкилоти кўмагида чеккан қишлоқлардаги қийналган хотин-қизларга қайтарилмайдиган кредит бериш йўлга қўйилди. Бу пуллар уларга қорамол, тикув машинаси, сартарошхона учун жиҳозлар, асалари уялари, иссиқхона ташкил қилишига бемалол етди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатор Самарқанддаги хотин-қизлар муаммоси борасида аччиқ ҳақиқатларни очиқлади