ЎзА Ўзбек

15.03.2019 09:21 Чоп этиш версияси

Сенатор Мираброр Усмонов оламдан ўтди

Сенатор Мираброр Усмонов оламдан ўтди

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 

1978 йилда Самарқанд кооператив институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1961 йилдан ошпазлик касбидан бошлаган. Узоқ йиллар Тошкент шаҳридаги «Гулистон» ресторанининг ишлаб чиқариш бўйича мудири, «Дўстлик» ва «Зарафшон» ресторанлари директори, Тошкент шаҳри ресторанлар трести директори, 1986 йилдан 1990 йилгача — Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг Умумий овқатланиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

1990 йилдан — Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992 йилдан — «Ўзбексавдо» компанияси раиси, 1994 йилдан — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, 2006 йилдан — Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти бўлган.

2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти вазифасида ишлаган. 

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Мираброр Усмонов ўз меҳнат фаолияти давомида бир қатор давлат мукофотларига сазовор бўлган. «Меҳнат шуҳрати», “Эл-юрт ҳурмати”, «Дўстлик» орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади. 

ЎзА
3 046