Россиядаги Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан 90 кун муддатга патент талаб қилинмайдиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенкога Россиядаги ўзбекистонликлар ҳимоясига қаратилган мактуб йўллагани ҳақида хабар берган эдик. 

Сенат раиси Т.Норбоева ушбу мактубга ижобий жавоб билдирилганини маълум қилди: 

— Куни кеча Россия Федерацияси парламентининг юқори палатаси томонидан мазкур мактубга жавобан тегишли қонун маъқулланган. Унга кўра, фуқароларимизнинг патент муддати тугаган бўлса, 90 кун мобайнида уни қайта расмийлаштирмасдан фаолият юритишларига рухсат берилади.

2020 йил 18 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин имзолаган махсус фармонига мувофиқ, 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача ишлаш учун патент, вақтинча рўйхатга туриш талаб қилинмайди, яъни муддати тугаса, автоматик равишда узайтирилади.

Ўз навбатида, Ватанимизнинг азалий дўсти бўлмиш Россия давлатига, қолаверса, ҳамкасбим Валентина Матвиенкога миннатдорлик билдириб, қардош Россия халқига эпидемияни тез орада енгиб ўтишини чин дилдан тилаб қоламан.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Россия Федерациясидаги ҳамкасбим Валентина Матвиенкога мактуб йўллаган эдик.

Мактубда Россия Федерациясида ҳозирги мураккаб шароитда ишсиз, маблағсиз қолган фуқароларимиздан карантин тугагунча ва меҳнат бозори тўлиқ тиклангунига қадар патентни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг тўлаш муддатини кечиктириш имкониятини кўриб чиқиш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралганди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат раиси Т.Норбоеванинг мактубига Россия ҳукумати ижобий жавоб қайтарди