ЎзА Ўзбек

08.08.2018 19:09 Чоп этиш версияси

Сенат қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди

Сенат қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот берди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Сувон Мелиев 60 мингдан зиёд китоб тўплаган. Ҳовлисига туташ бўлган 2 сотихли ер ташландиқ ҳолда. Гап шундаки, маънавият фидойиси ташландиқ бу ерда халқ кутубхонасини қуришни, унда ёшлар учун бепул ижодий тўгараклар ташкил этишни, ижодий суҳбатлар, машғулотлар ўтказишни мақсад қилган. Бу борада Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасига мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўраган...

Бу ҳақда мазкур қўмита томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

13.jpg 

Жорий йилнинг биринчи ярмида қўмита томонидан 4 мингга яқин фуқаро қабул қилинди, 800 га яқин учрашувлар ўтказилди, 500 дан зиёд фуқаронинг мурожаати ўрганилди. Тўй-ҳашамларни қонуний жиҳатдан тартибга солиш, ҳарбий қисмларда китоб тарғиботи юзасидан давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонунининг Тошкент шаҳридаги ижросини ўрганиш қўмитанинг жорий йилдаги асосий вазифаларидан бири экани айтилди.

...Қўмита масъуллари Сувон Мелиевнинг мурожаати ва шу сингари халқ манфаати йўлидаги таклифлар қўллаб-қувватланиши, амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Моҳигул Қосимова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
6 965