ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Ана шу номда Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган фотокўргазма ўз ишини бошлади.

Кўргазма экспозициясидан 100 га яқин юртимиз, жумладан, Тошкент шаҳридаги улкан бунёдкорлик ишлари, охирги 3 йилда барпо этилган обод масканлар, бунёдкорликнинг айни қизғин паллалари ҳамда турли соҳаларда эришилган ютуқларни ифодаловчи бой сюжетли бадиий фотографик асарлар ўрин олган.

Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган навбатдаги кўргазма иштирокчилари – фотографларнинг ёши ҳам, тажрибаси ҳам турлича бўлиб, унда Р.Шарипов, В.Жирнов, В.Шлосберг, Ҳ.Ато, И.Щур сингари тажрибали, профессионал фотографлар билан биргаликда Д.Муслимова, А.Казиева, С.Раҳимов, Е.Сорочин, Ю.Корсунцов сингари ёш фотографлар ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, экспозициядан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг тажрибали фотомухбирлари: А.Мамадаминов, А.Абдуллаев, О.Ғуломов, М.Ҳабибуллаев фотоасарлари ўрин олган.

Намойишга қўйилган фотоасарлар композицияси, сюжети, мавзуси, жанрига кўра турли-туман ва қизиқарли, мулоҳазабоп бўлиб, томошабинга манзур бўлиши шубҳасиз.

photo_2020-09-16_20-35-20.jpg

photo_2020-09-16_20-35-27.jpg

photo_2020-09-16_20-35-13.jpg

photo_2020-09-16_20-35-23.jpg

photo_2020-09-16_20-35-06.jpg

photo_2020-09-16_20-35-36.jpg

photo_2020-09-16_20-35-09.jpg

photo_2020-09-16_20-35-02.jpg

photo_2020-09-16_20-35-33.jpg

2 075
Моҳигул ҚОСИМОВА, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА