Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 17:10 Чоп этиш версияси

Сен шунга лойиқсан!

Пойтахтимиздаги А.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тасарруфидаги оромгоҳ капитал таъмирланиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Мазкур оромгоҳнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир ва «Winter camp» болалар қишки оромгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Болаларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида амалга оширилаётган «Winter camp» лойиҳаси «Сен шунга лойиқсан!» шиори остида ўтказилмоқда.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бир ҳафта давомида малакали педагоглар ҳамда мутахассислар томонидан олиб бориладиган интерактив ўйинлар, турли спорт мусобақалари, тўгараклар, семинар-тренинглар, ижодий кечалар ва бошқа тадбирларда иштирок этади.

– Вазирлигимиз томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил пайтидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг мароқли дам олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Халқ таълими вазирлиги ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шероз Нарзуллаев. – Мазкур лойиҳада ҳам болаларнинг нафақат маданий ҳордиқ олишига алоҳида эътибор қаратилган, балки уларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстиришга, билимини бойитишга хизмат қиладиган дастурлар ишлаб чиқилган. Ўқувчиларнинг таътил кунларини кўтаринки кайфиятда ўтказаётгани келгусидаги дарс жараёнларида фаол қатнашишини таъминлайди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
9 050