ЎзА Ўзбек

04.09.2019 Чоп этиш версияси

Сектор раҳбарлари мактабларда “Мустақиллик дарси”ни ўтди

Сектор раҳбарлари мактабларда “Мустақиллик дарси”ни ўтди

Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларида янги ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари“ билан бошланди.

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳардаги 16-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди. 

Мазкур умумтаълим мактабида 1 минг 600 нафар ўқувчига 62 нафар малакали педагог таълим-тарбия бермоқда. Шаҳар ҳокими мактаб фаолияти билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларга чуқур билим эгаллашларида муваффақият тилади. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. 

Олмалиқ шаҳрида 24 та умумтаълим мактаби бўлиб, зиё масканларида 23 минг нафардан зиёд ўқувчиларга 2 минг нафардан ортиқ педагоглар таълим-тарбия бермоқда.

2019 йилги Инвестиция дастури доирасида шаҳарда 3 та мактаб реконструкция қилинди. “Обод маҳалла” дастурлари асосида 1 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

photo5440465207789988645.jpg

Жорий йилнинг 23 август куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида раҳбарларга таълим муассасасида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббусини ўртага ташлаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси доирасида шаҳарнинг барча сектор раҳбарлари умумтаълим мактабларида бўлиб, “Мустақиллик дарс”ларини ўтди. Хусусан, иккинчи сектор раҳбари, шаҳар прокурори 20-, учинчи сектор раҳбари, шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи 10-, тўртинчи сектор раҳбари, шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 11-умумтаълим мактабида ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

2 845
Авазбек Худойқулов, ЎзА