ЎзА Ўзбек

23.01.2020 Чоп этиш версияси

Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Шаҳрисабз тумани ёшлари билан учрашди. Мақсад туман ёшларини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишиб, уларга ечим топишдан иборат бўлди.

Тадбир аввалида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида сўз юритилди.

Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, чекка қишлоқларда спорт иншоотларини қуришва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат учун масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

photo5282896060429216952.jpg

Шаҳрисабз туманидаги Мўминобод қишлоғи, “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Камрон Маҳмудов қишлоқ марказида қураётган мини футбол майдонига сунъий қоплама олиши учун кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Умазкур жойда сунъий қопламали мини футбол майдони билан бирга, келгусида кутубхона, ёшлар меҳнат гузари қуришни ўз олдига мақсад қилган.

– Мен бугунги учрашувда қатнашганимдан хурсандман, — дейди ёш тадбиркор Камрон Маҳмудов. – Вилоят 4-сектор ишчи гуруҳи аъзолари амалга ошираётган ишларимни жойида келиб кўргач, мурожаатим юзасидан амалий ёрдам бериш учун тегишли ташкилот вакилларига топшириқ берди.

photo5282955227898686404.jpg

Туманнинг “Қутчи” қишлоғида истиқомат қилувчи Маржона Рўзиева вақтинча ишсиз. Лекин қўлида гулдай ҳунари бор. Тикувчиликни яхши билади. Тикув машинаси олиб, фаолият юритишига оилавий шароити тўғри келмайди.Учрашувда Маржона Рўзиевага ҳомийлик асосида замонавий тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.

Учрашувда шу каби мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар бўйича тегишли мутасаддилар зиммасига вазифалар юкланди.

1 691
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА