ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Жиззах махсус индустриал зонасида 2-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди.

Учрашув аввалида ёшлар махсус индустриал зонаси ҳудудидаги корхоналар фаолияти билан танишди. Жиззах аккумулятор заводи, қурилиш ойналари заводи каби корхоналар, ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

photo5258486850752982039.jpg

Учрашувда Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, сектор ҳудудидаги ёшлар ташаббускорлигини ошириш, таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Сектор ҳудудидаги аҳолининг 9 мингдан зиёдини ёшлар ташкил этади. Ўрганишлар натижасига кўра, уларнинг 271 нафари уюшмаган ёшлар экан.

photo5258486850752982040.jpg

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, 2019 йил сектор ҳудудида “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасида 6 бизнес лойиҳа амалга оширилган. Уларга 1 миллиард 750 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган. Йил давомида сектор ҳудудида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 392 ёш иш билан таъминланган.

Учрашувда ёшлар ўзларининг ташаббус ва таклифларини билдирди.

photo5258486850752982041.jpg

– Мен шаҳримизда “Ёшлар меҳнат гузари” барпо этмоқчиман, – деди Ҳусан Файзуллаев. – Барча лойиҳа-смета ҳужжатларим тайёр. Бизнес лойиҳа бўйича меҳнат гузарида 25 янги иш ўрни яратилади. Менга қурилиш учун жой зарур.

Учрашувда ёш тадбиркорнинг бу ташаббуси қўллаб-қувватланиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан зарур ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

photo5258486850752982042.jpg

Шунингдек, учрашув давомида ёшлар янги лойиҳаларни амалга ошириб, тенгдошларини иш билан таъминлаш, ёшлар ўртасида маданий-маърифий тарғибот тадбирларини кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтини кўнгилли ўтказиш учун шароитлар яратиш каби кўплаб масалалар юзасидан таклиф ва ташаббусларини билдирди. Мулоқот давомида ўртага ташланган барча масалалар, таклиф ва ташаббуслар бўйича сектор ва соҳа раҳбарлари зиммасига вазифалар юкланди.

Учрашувда фаол ёшларнинг бир гуруҳига сектор раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар берилди.

photo5258486850752982043.jpg

3 507
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА