ЎзА Ўзбек

10.08.2018 13:31 Чоп этиш версияси

Сайёҳ бир шиша қум учун 1000 евро жарима тўлади

Сайёҳ бир шиша қум учун 1000 евро жарима тўлади
Италиянинг Сардиния оролига ташриф буюрган инглиз сайёҳи шиша идишга қум солиб олгани учун 1000 евро миқдорида жарима тўлади. Бу ҳақда “Моя планета” сайти хабар берди.
Маълумотларга кўра, оппоқ қум зарралари сайёҳда ўзгача таассурот уйғотган ва оролни эслатиб туриши учун сувенир тарзида уйига олиб кетмоқчи бўлган. Бироқ отлиқ жандармлар томонидан қўлга олинган.
Сардиния ороли пляжлари Италиянинг энг чиройли пляжлари рўйхатидан ўрин олган бўлиб, ўзининг оппоқ қумлари билан сайёҳларни ўзига жалб этади. Ҳар йили Оролга ташриф буюрувчи минглаб сайёҳлар эса оролнинг тонналаб чиройли оқ қум зарраларини ташиб кетмоқда. Масалан, ўтган йил Альгеро аэропортида сайёҳларнинг Ватанига қайтиш чоғида юклари текширилганда 200 кг. “ўғирланган қум” мусодара қилинган.

2015 йилда эса 5 тоннани ташкил этган. Бу эса Орол табиати ва экологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис ўтган йилдан буён Италия ҳукумати Сардиния оролидан қум олиш ўғрилик қилиш билан тенг, дея баҳолаб, қонунни бузганларга 500 дан 3000 еврогача жарима белгилади.

Умида Қурбонова
8 670