ЎзА Ўзбек

11.05.2020 Чоп этиш версияси

“Сайт“ – солиқларни ақлли йиғиш қурилмаси

“Сайт“ – солиқларни ақлли йиғиш қурилмаси

Жиззах вилоятига САЙТ – солиқларни ақлли йиғиш тизими дастури юкланган қурилмалар келтирилди. 70 дона САЙТ дастури юкланган қурилма маҳаллий солиқ участка инспекторларига тарқатилади.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан барча ҳудудий давлат солиқ инспектори “ақлли” қурилмаларнинг функциялари, ишлатиш йўллари билан таништирилди.

Энди фуқаролар ер ва мол-мулк солиқларини солиқ идорасига бориб навбатда туриб тўлов қилишларига эҳтиёж қолмайди. Ҳудудий солиқ инспектори қўл остидаги ақлли қурилма ёрдамида бу ишни ўз уйларида туриб амалга оширишлари мумкин. Тўловлар хонадоннинг ўзида, нақд пул ёки пластик карточка орқали амалга оширилади. Мазкур янгилик рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маҳаллий дастури доирасида амалиётга жорий этилди.

6 053
Т.БЕКНАЗАРОВ, ЎзА