ЎзА Ўзбек

06.10.2019 Чоп этиш версияси

Сайлов умумэътироф этилган халқаро стандарт ва принциплар асосида ўтади

Сайлов умумэътироф этилган халқаро стандарт ва принциплар асосида ўтади

Термиз шаҳрида жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов жараёнларини ёритишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоятида ушбу сиёсий жараённи умумэътироф этилган халқаро стандарт ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ташкил этишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

“Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган сайловни юксак савияда ташкил этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 11, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи 409 сайлов округи ҳамда 785 участка сайлов комиссияси фаолият юритади.

04.jpg

Сайлов округлари ва участкаларини тузишга ҳозирлик кўрилмоқда. Сиёсий партиялар имзо тўплаш ишларини якунламоқда. Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг вилоят бўлими ташкил этилиб, фаолият бошлади.

Давра суҳбатида мамлакатимизда бу йилги сайлов кампаниясини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари бажариши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида атрофлича фикр алмашилди. Сайловолди тарғибот ишларида холисликни таъминлаш, сиёсий партиялар фаолиятини ёритишда эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Сайловнинг юқори даражада ўтишида журналистларнинг ўрни ва фаоллиги муҳим аҳамиятга эга экани ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

08.jpg

– Мамлакатимизда шаклланаётган янги сиёсий муҳит халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда, – дейди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев. – Буни одамларимизнинг сиёсий онг ва тафаккури, маданияти ўсиб, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларга, ҳар бир воқеага бефарқ муносабатда бўлмаётганида ҳам яққол кўриш мумкин. Бу йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилиши бу жараённи умумэътироф этилган халқаро нормалар асосида ташкил этишда муҳим ўрин тутади. Энг муҳими, бўлажак сайловда бош қаҳрамон сайловчилар бўлади. Сиёсий партиялар илгари сурган номзодлар овоз тўплаш учун ҳаракат, қилади холос.

011.jpg

7 619
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА