Дастлабки масала бўйича МСК доимий аъзоси Баҳодир Юнусов маълумот берди.

Сайлов – 2019 

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди. Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлиги сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матнининг намунасини тасдиқлаш, ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ўрин олди. Шунингдек, Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахбороти тингланди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловларига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади, – деди Б.Юнусов. – Маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни эса вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади. Сайлов бюллетенига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак. Сайлов бюллетенлари ўзбек тилида, шунингдек, округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади. Сайлов бюллетенлари брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.

photo5364127292294540216.jpg

Б.Юнусов таъкидлаганидек, участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан, муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади. Сайлов бюллетенларининг топширилганлиги ҳамда қабул қилинганлигини округ ва участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби тегишли ҳужжатда ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони участка бўйича рўйхатларга киритилган фуқаролар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.

Қайд этиш жоиз, ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиши лозим. Шунингдек, журналистлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади. ОАВ вакиллари сайлов кампанияси бошлангани расман эълон қилинган кундан бошлаб, қоида тариқасида, сайловга камида ўн беш кун қолгунга қадар Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот берилишича, ҳозиргача Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича сайлов кампаниясини ёритиш юзасидан 300 га яқин маҳаллий ва чет эл журналисти аккредитациядан ўтказилди. Бу жараён давом этмоқда.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Зиёнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиши масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, А.Зиё Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти директори лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Марказий сайлов комиссияси раиси номига ўзининг депутатлик лавозимини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ариза қаноатлантирилди.

photo5364127292294540217.jpg

Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахборотида келтирилишича, вилоят бўлими томонидан шу кунга қадар жами 30 дан зиёд тадбир ташкил этилган. Вилоятдаги босма оммавий ахборот воситаларида 156 мақола чоп этилган бўлиб, вилоят телеканалларида 271 кўрсатув, лавҳа ва ролик эфирга узатилди. Радио тўлқинларда эса 60 эшиттириш берилган. Ижтимоий тармоқларга 1030 материал жойланган.

Шу пайтгача ҳудудда 79 нафар журналист сайловни ёритиш бўйича аккредитациядан ўтказилган.

– Тўғри, рақамлар, кўрсаткичлар яхши, – деди Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов. – Мана, масалан, жорий йилнинг 20 сентябридан буён республикамиз бўйича 22 минг марта чиқиш қилдик. Лекин рақамларни кўпайтирганимиз билан аҳолининг бир қисми ҳалигача сайловлар ҳақида етарлича тушунчага эга эмас. Айниқса, узоқ қишлоқлардаги ҳамюртларимиз. Сайлов тарғиботига эътиборни кучайтириш, бу жараённи тўхтатмаслик лозим. 18 ноябрдан сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Ташвиқотни ҳам тарғибот билан боғлаб олиб боришимиз керак.

М.Абдусаломов сайловларда қатнашишга даъват қилиш масаласига ҳам алоҳида урғу берди. Аҳолининг сайловларга ишончини йўқотмаслик керак. Демак, тарғибот, ташвиқот ҳар томонлама муҳим. МСК аъзолари ўз ҳаракатларини ана шу ишларга сафарбар этишга келишиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов кампаниясини ёритиш бўйича 300 га яқин маҳаллий ва чет эл журналисти аккредитациядан ўтказилди