ЎзА Ўзбек

12.01.2019 16:50 Чоп этиш версияси

Сайхунободда яна бир муҳташам иншоот фойдаланишга топширилди

Сайхунободда яна бир муҳташам иншоот фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида адлия бўлими, нотариал идора ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янгидан қурилган биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Адлия вазирлиги, ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

2.JPG

– Махсус лойиҳа асосида қурилган ушбу бинода тантаналар зали, кутубхона, яна 2 хонадан иборат туман архиви жойлаштирилди, – дейди “Қурувчи сантехник цемент” масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Юсуф Холбеков. – Бунёдкорларимиз қисқа муддатда барпо этилган ушбу 2 қаватли бинода жами 1 миллиард 904 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Ходимларнинг меҳнат қилиши учун барча зарур шароитлар яратилиб, энг замонавий технологиялар асосида жиҳозланди. 

Шу куни туман ФҲДЁ бўлими мудираси Дилфуза Шамсиева сайхунободлик Дўстмурод Ортиқов ҳамда Кумушой Абирқуловаларни тантаналар залида йиғилганлар гувоҳлигида никоҳдан ўтказди. 

3.JPG

Вилоят ҳокимлиги томонидан қурилиш ишларида фаол иштирок этган қурувчиларга фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди. 

Абдужалол Қаюмов​, ЎзА​​
1 650