ЎзА Ўзбек

19.09.2018 18:37 Чоп этиш версияси

"Сайилгоҳ" кўчасида “Ўзбекистон совғалари” биринчи республика кўргазма-савдоси

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Сайилгоҳ" кўчасида “Ўзбекистон совғалари” биринчи республика кўргазма-савдоси ташкил этилади.

Унда сиз юртимиз ҳунармандларининг қўл меҳнати асосида яратилган энг ноёб асарларини томоша қилиш ва сотиб олиш билан бирга ўзингиз истаган ҳунармандчилик буюмларини ясашда бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.

Сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
1 995