Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 10:10 Чоп этиш версияси

Савицкий музейи “дастурхонга чорлайди”

Савицкий музейи “дастурхонга чорлайди”

И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида “Дастурхонга марҳамат!” деб номланган кўргазма очилди.

Музей фондида сақланаётган фақат натюрмортларга бағишланган ушбу картиналар илк бор кўргазмада намойиш этилмоқда.

– Бугунги кўргазмада асосан дастурхон билан боғлиқ натюрмортлар, яъни қорақалпоқ, ўзбек ва рус рассомларининг турли даврларга тегишли асарлари намойиш этилган, – дейди музей директори Гулбаҳор Изентаева. – Кўргазмага қўйилган 50 дан кўпроқ асарларда нонушта, тушлик ва табиат неъматлари ва мазали таомлар тасвирланган.

Картиналарни томоша қилар экансиз бизни қуршаб турган кундалик буюмларнинг гўзаллигини ва ажойиблигини ҳис этасиз. Мутахассислар бу жанрни оддий кўрингани билан мураккаб дея ҳисоблайдилар. Намойиш этилаётган натюрмортларнинг айримлари моддий дунёни аниқ тасвирланиши, реал шаклларнинг рассомлар томонидан моҳирона ишлангани билан ажралиб туради.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
7 923