ЎзА Ўзбек

06.09.2018 10:30 Чоп этиш версияси

Саудия Арабистонида диний қадриятларни масхара қилганлар озодликдан маҳрум этилади

Саудия Арабистонида диний қадриятларни масхара қилганлар озодликдан маҳрум этилади

Эндиликда Саудия Арабистонида диний қадриятларни масхара қилганларга қамоқ жазоси белгиланади. Бу ҳақда РИА Новости Қироллик прокуратурасининг “Twitter"да эълон қилинган хабарномасига асосланиб, маълум қилди.

“Жамоат тартиби, диний қадриятлар, ахлоқий меъёрлар устидан кулиш, уларга путур етказиш мақсадида ижтимоий тармоқларда матн яратиш ва тарқатиш кибержиноят сифатида кўриб чиқилади”, дейилган ОАВ келтирган иқтибосда.

Қайд этилганидек, шу кўринишдаги жиноятларга 5 йиллик қамоқ жазоси ва 3 миллион риал ( 6,3 миллиард сўм атрофида) миқдорида жарима белгиланади.

Хабарда эслатилишича, 2012 йилда “Саудия Арабистонининг либерал тармоғи” сайти асосчиси Раиф Бадавий ислом динини ҳақорат қилганлик, ўз отасига итоатсизлик ва кибержиноят айбловлари билан озодликдан маҳрум этилган бўлган. Айни пайтда блогер 10 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 342