ЎзА Ўзбек

11.01.2019 17:37 Чоп этиш версияси

Сартарош ва косметологлар тажриба алмашди

Сартарош ва косметологлар тажриба алмашди

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Сартарошлар ва косметологлар уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Замон билан ҳамнафас: Устоз-шогирд анъаналари” мавзуида сартарошлик касби бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда республикамиз бўйича келажакда етук сартарош бўлишни ният қилган ёшлар иштирок этди.

Тадбирда малакали сартарошлар томонидан ёшлар учун мастер-класс ўтилди.

– Сартарошлик касби билан 8 йилдан буён шуғулланаман, – дейди Самарқанд шаҳридан келган сартарош Роҳила Ҳайитова. – Менга асосан келинлар образини яратиш ёқади. Мен бугун “Марказий Осиё келини” образини яратдим. Маҳорат дарслари давомида ҳамкасбларим билан тажриба алмашдик. Моҳир сартарошлардан касбимизнинг янада нозик қирраларини ўргандик. Бу, албатта, бизнинг келгуси иш жараёнларимизда қўл келади.

1.JPG

3.JPG

5.JPG

7.JPG

8.JPG

26.JPG

28.JPG

16.JPG

Г.Бобоева,​Оқил Ғуломов​ (сурат), ЎзА​​
2 210