ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

Сариосиёда ўқувчилар ўғирликка қўл урдими?

Сариосиёда ўқувчилар ўғирликка қўл урдими?

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Қўзигул файз” хусусий корхонасининг савдо марказидаги дўконлардан тунги пайт 24 миллион 506 минг сўмлик товар ва 2 миллион 450 минг сўм пул йўқолиб қолади.

Тадбиркорлар зудлик билан ички ишлар идорасига мурожаат этиб, тунда ғойиб бўлган товар ва пул маблағларини топишда ёрдам сўрайди.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ўғирликни содир этган шахслар аниқланди.

Ниҳолзор маҳалласида яшовчи, тумандаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, вояга етмаган Рашид Жўраев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва Шохжаҳон маҳалласилик 10-синф ўқувчиси Собир Ашуров ашёвий далиллар билан ушланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

3 283
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА