Ўзбекистон деҳқон бозорларида мева ва сабзавотлар нархи қиш фаслида сезиларли ошади.

Ўзбекистон деҳқон бозорларида мева ва сабзавотлар нархи қиш фаслида сезиларли ошади. Одатда, деҳқон бозорларимизда ҳар йили помидор ва бодрингнинг айрим ҳолларда мевалардан олманинг нархи кескин ошиб кетар эди. Аммо ушбу йил қиш мавсумида сабзавотлардан саримсоқнинг нархи деярли 1 кг гўштнинг нархига тенг бўлиб қолди.

sarimso_nega_immat.jpg

1 кг саримсоқнинг баҳоси айрим бозорларимизда 30 мингдан 60 минггача нархда сотилмоқда. Пойтахтимизнинг марказий деҳқон бозорларидаги сабзавот сотиш билан шуғулланувчи сотувчилар билан “Саримсоқнинг нархи нега қиммат?” дея кичик сўровнома ўтказганимизда уларнинг аксарияти саримсоқнинг камлигини, етарлича етиштирилмаганини, саримсоқ ҳудудларда деярли йўқлигини айтишди. Шу сабабдан ҳам бу нархга таъсир қилган. Айримлар четга экспорт бўлаётгани ҳақида ҳам гапиришди. Сабзавотлар ичида саримсоқнинг нархи 1 кг гўштнинг баҳосига тенглашгани кишини ҳайрон қолдиради!

Жорий йилнинг феврал ойи давомида олма 8,5 % га, саримсоқ 4,4 % га, бодринг 4,3 % га, помидор эса 4,2 % га сезиларли даражада қимматлашган. Шунинг билан бир қаторда ой давомида банан 5,5 % га, сабзи 0,7 %, апельсин 0,6 %, карам 0,4 % ҳамда шолғом 0,2 % га арзонлашган.

Нилуфар МУРОДОВА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саримсоқ нега қиммат?