ЎзА Ўзбек

19.08.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Сарез – дунёдаги энг баланд кўл

Сарез – дунёдаги энг баланд кўл

Бир асрдан ошибдики, бу кўл ҳайрат билан бирга, одамларда қўрқув ҳам уйғотиб келади.

Уйқудаги аждар сифатида кўриладиган Сарез кўли табиий офат натижасида пайдо бўлган. 1911 йилнинг 18 февраль оқшомида Ғарбий Помирда 9 баллга тенг кучли ер қимирлади. Ўшанда Мурғаб ва Бартанг қишлоқларида 105 кишининг ҳалок бўлгани (қишлоқда бўлмаган атиги тўрт киши тирик қолган) айтилган эди. Аммо қўшни Афғонистон ҳудудларида 700 кишининг вафот этгани маълум қилинган. Шундан хулоса чиқарса бўладики, Сарез зилзиласининг маркази Афғонистон ҳудудларида бўлган.

Зилзила оқибатида юз берган кўчки Мурғаб дарёсига тўсиқ қўйди. Усой қишлоғи тупроқ ва сув остида қолди. Баландлиги 567 метр, узунлиги беш километрни ташкил қилган табиий тўғон Сарез кўлига асос бўлди. Бугунги кунда Помирдаги энг ёш кўлнинг узунлиги 70 километрни, чуқурлиги эса 505 метрни ташкил қилиб, 19 миллиард куб метр сувни ўз бағрида ушлаб турибди. Бу дегани Сарез дунёдаги энг баланд кўл сифатида кўрилади, деганидир.

2000 йилда Сарез кўли билан боғлиқ таҳдидларни камайтирувчи халқаро лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳа ҳомийси Жаҳон банки, куратори эса Швейцариянинг “STUCKY“ фирмасидир. Лойиҳага кўра, ҳалокатдан огоҳлантирувчи қурилма ўрнатилди, аҳоли эса хавфдан сақланиш мақсадида тайёргарликдан ўтади.

Ш. Тўлаганов, ЎзА
10 406